Таржима янгиликлари
Москва,
Мясницская кўчаси, 24 уй, 3 бино, офис 23
+7 495 504-71-35 9-30 дан 17-30 гача
info@flarus.ru | Таржимага бюртма бериш
Компания такдимоти
Таржима тили (тил турлари, кайсиниси асосий тил хиссобланади)


Катта ҳажмдаги матнлар таржимаси

«Фларус» таржималар бюроси мутахасисларининг профессионал жамоасининг аниқ алгоритмга асосланган тизимли иши хар хил қийинлик даражасидаги катта ҳажмдаги матнларнинг таржималарини мижозлар учун оптимал бўлган муддатларда амалга оширишга имкон беради. Матнлар билан ишлаш қоидалари биринчи қарашда амалга ошириш жуда қийин бўлиб туюлган масалаларни ҳал қилади.




Ушбу мақола бизнинг бюро таржима учун доимий равишда қабул қилаётган катта ҳажмдаги матнлар ҳақидадир. Бундай матнларга, кўпчилик холларда юзлаб варақларидаги матн тавсифларидан ташқари алоҳида таҳрирни талаб қиладиган кўплаб график объектлари, ҳар хил чизмалари ва жадваллари бўлган техник хужжатларни киритиш мумкин. Булар сирасига яна ҳар хил махсулотлар каталоглари, брошюралар, ҳисоботлар, маркетинг ва илмий тадқиқот ишлари ва албатта адабий китоблар хам киради.

Бундай матнлар билан ишлаш уларнинг тематикасини аниқлаш ва ушбу йўналиш мутахасислиги бўйича таржимонлар гуруҳини ташкил қилиш билан бошланади. Матн таржимасининг сўнгги версиясида ягона услуб ва ягона атамаларини сақлаб қолиш учун таржимани битта таржимон амалга ошириши жуда осон чунки матнни бир нечта таржимонларга бўлиб берганда ягона услуб ва атамаларни сақлаб колиш муаммо бўлиб қолиши мумкин, аммо бу ҳолатда буюртмани бажариш муддати узаяди чунки битта таржимон кун давомида стандарт вазиятда ўртача олти варақ таржима қилиши мумкин холос. Биз эса таржима устида жамоавий ишлаш учун гуруҳ ташкил қиламиз, шу сабабли муддатлар қисқаради.

Матнда ягона атамалар сақланиб қолиши учун бизнинг бюро таржимонларга ёрдам сифатида, ўз матнларини солиштириб кўришлари мумкин бўлган махсус глоссариялар (махсус атамалар луғатлари) ва луғатлар ишлаб чиқди. Ягона услубга келсак, бу ерда ҳар бир таржимон ишнинг ўз қисмини якунлагач, «йиғиш» деб аталадиган процессда хужжатни тўғри форматга келтириши керак бўлган муҳаррир ишга тушади. Хар доим хам бу максимал даражада аниқ уддаланмайди аммо охирги версияни форматлашда муаммоларга дуч келмаслик учун ишнинг бошида таржима устида ишлаш шартларини келишиб олиш мумкин, масалан таржимонлардан таржима услубини иложи борича аслига яқин қилишни сўраш.

Таржимоннинг катта ҳажмдаги матнлар устида ишлаши хам бир нечта босқичдан ташкил топади. Хомаки таржима матн аслининг асосий мазмунини ёритади ва атамаларида ва услубида ноаниқликлар булади. Хомаки материалдан матн ҳақида умумий тушунча олиш мумкин. Матннинг асли билан солиштирилган ва тузатишлар киритилган таржимани иш таржимаси деб аташ мумкин. Бу тўлақонли таржимадир қайсики матн аслининг мазмунини етказади, услубий жиҳатдан тўғри лекин таржима таҳрир қилинганда аниқланадиган атамаларда бир қанча ноаниқликлар бўлиши мумкин. Таржимон қийин атамаларни аниқлаштириш учун мутахассис билан маслахалашиши мумкин. Шундан кейин таржима муҳаррирга узатилади, у охирги тузатишларни киритади, хатоларни тўғрилайди ва хужжатни лозим бўлган форматга келтиради.

Жамоавий таржима қилишда қоидадан ягона истисно адабий матнни таржима қилишдир чунки бир нечта таржимонга бўлиб берилганда матн аслининг услубияти ва сифати зарар кўриши мумкин.


Бахам куриш
Маколангизни жунатинг




Сизнинг изоҳларингиз

Исмингиз:
Суратдаги кодни киритинг:


"Арабская" лингвовикторина (проводится до 25 августа).


Энг кўп ўқилган

Архив

белгилар: таржимон, матн, таржималар бюроси, таржима




شركة ترجمة Бюро за преводи 翻译社 Překladatelská kancelář Übersetzugsbüro Oversættelse bureau Translation Agency, Moscow Agencia de traducciones Käännöstoimisto Бюро переводов Agence de traduction მთარგმნელობითი ბიურო Γραφείο μεταφράσεων अनुवाद एजेंसी Prevodilacki biro Fordítóiroda Penerjemahan Biro Agenzia di Traduzioni 翻訳代理店 번역 회사 Аударма бюросы Орчуулгын товчоо Biuro tłumaczeń Birou de traduceri Prekladateľská agentúra Tercüme Bürosu Бюро перекладів Văn phòng phiên dịch
Бизнинг якунловчи кисм таржималаримиз
"Экспортная таможенная декларация", Финансовый перевод, Таржимон №240

таржима белгилари: налоговый, торговля, валюта, применение, декларация, стоимость, брутто.

Соха таржималари: 35
Юклаб олиш бюроси: 53%

Поиск по сайту:




Подписка на рассылку
избранных новостей
(~1 раз в месяц)

e-mail:





Компания

О бюро переводов
Письменный перевод
Локализация сайтов
Редактирование
Вычитка носителем языка
Примеры переводов
Вакансии
Контакты



Бюро переводов Фларус
© 2001-2017

Проекты

Работа для переводчиков
Поздравления с переводом
Разговорник
Глоссарии и словари
Шаблоны переводов

Контакты

Россия, Москва,
Мясницкая, д. 24, стр. 3, оф. 23
схема проезда

Телефон:
+7 495 504-71-35

Заказ: info@flarus.ru



Рейтинг@Mail.ru